Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга 3100 тонна ун-дон маҳсулотларини ёрдам сифатида жўнатмоқда

Ўзбекистон Афғонистонга 3100 тонна ун-дон маҳсулотларини ёрдам сифатида жўнатмоқда

Фото:«UzDaliy.com»

Ўзбекистон қўшни Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатда кузатилган қурғоқчилик сабаб 3100 тонна миқдоридаги ун-дон маҳсулотларини юбормоқда.  Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши муносабати билан Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон Ислом Республикаси) икки давлат ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги вакили Исматилла Эргашев, Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консуллик идораси консули Миродил Абдураззоқов, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саййид Шаҳобиддин Темурий ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг