Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 30 август куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 31 август — 1 сентябр кунлари Тянцзин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.

ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни устувор йўналишларда янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Тянцзин декларацияси, қўшма ҳужжат ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон етакчиси 2 сентябр куни Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзинпин билан музокаралар, шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари ва Хитойнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

3 сентябр куни давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг