Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Эрдўғоннинг вакили: «АҚШ тарихий хатога йўл қўймоқда»

Президент Эрдўғоннинг вакили: «АҚШ тарихий хатога йўл қўймоқда»

Фото: «cnbc.com»

«АҚШ Суриядаги курдларни қурол билан таъминлаб, ҳимоя қилиб катта тарихий хатога йўл қўймоқда. Қўшма Штатларнинг мазкур сиёсати бизда кўплаб саволларни туғдираяпти», — дея Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг расмий вакили Иброҳим Калиннинг сўзларини келтирмоқда Туркия нашрлари.

Маълумки, АҚШ Сурия шимолидаги курдларни қўллаб-қувватлайди. Туркия ушбу курд қуролли кучларини тақиқланган Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб ҳисоблаб, 20 январь куни курдларга қарши «Зайтун новдаси» операциясини бошлаган.

Калиннинг маълумот беришича, ҳужум фақат курд жангариларига қаратилади, тинч аҳолига зарар етказилмайди. Вакилнинг айтишича, шу вақтгача мазкур жангарилар томонидан Туркиянинг Сурияга чегарадош ҳудудларига 700 дан зиёд террорчилик ҳужуми содир этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг