Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Молиянинг аввалги раҳбарларини ҳайдадим, лекин пастдаги «каламуш»лари ҳали ҳам ўтирибди»

Президент: «Молиянинг аввалги раҳбарларини ҳайдадим, лекин пастдаги «каламуш»лари ҳали ҳам ўтирибди»

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор масалаларни танқидий таҳлил қилди. Хусусан, Молия вазири Жамшид Қўчқоровга ҳам бир неча муҳим вазифалар топширилди.

Президент молия тизими ҳақида гапирар экан, эскича фикрлайдиган одамлар ҳамон тизимда мавжуд экани ва тезроқ улардан халос бўлиш лозимлигини таъкидлади. 

Қўчқоров шу ердами? Агар ўзгариш қилмаса — сизларнинг олдингизда айтяпман — бир ойда буни ҳам ишдан оламан. Менга бунақа молия керак эмас. Молиядаги Острогорский деган ноинсофни ҳайдаганман — ҳозиргилардан ҳам унинг ҳиди келиб турибди.

Менга Ватанни севган, ўзбек миллатининг, ўзбек давлатининг, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган молиянинг бошлиғи керак!

— Ўртоқ Қўчқоров — янги вазир, бироқ пастда эски «каламуш»дан қолганлар ўтирибди. Уларни йўқ қилмагунча мен бу одам билан ишламайман. Кеча айтдим: Сенга 10 кун муҳлат, ҳаммасини ҳайдайсан, бирортаси қолмаслиги керак! Менга тажриба керак эмас, қайси миллатдан бўлишидан қатъий назар миллатни севадиган, шу мамлакатни севадиган одам керак менга, — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мен молиянинг аввалги, 15-20 йил унга раҳбарлик қилган, унинг «м» ҳарфини ҳам тушунмаган баландпарвоз одамларини ишдан ҳайдаб юбордим. Фақат раҳбарларини ҳайдадим, лекин қўпол бўлса-да айтаман — пастдаги «каламуш»лари ҳали ҳам ўтирибди.

Эслатиб ўтамиз, мустақил Ўзбекистон тарихида Президент илк марта телевидение орқали халққа мурожаат қилди. Мазкур жараён «O‘zbekiston-24» телеканали ва Президентнинг «Фейсбук»даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг