Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Яккабоғ туманидаги «Дармон шарбати» корхонаси иш жараёни билан танишди

Президент Яккабоғ туманидаги «Дармон шарбати» корхонаси иш жараёни билан танишди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши муносабати билан ва жойларда олиб борилаётган ислоҳотларни кўздан кечириш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Президентимиз Яккабоғ туманидаги «Дармон фарм» хусусий корхонасига қарашли «Дармон шарбати» мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси иш жараёни билан танишди. 2017 йил август ойида ишга туширилган бу корхона кунига 12 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий, энергия тежамкор ускуналар бир кеча-кундузда 20 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга. Асосан олма, ошқовоқ ва сабзи шарбати тайёрланиб, ички бозорга чиқарилмоқда. Келгусида узум, анор  ва бошқа қатор сабзавот маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, шарбат тайёрлаш кўзда  тутилган.

Бу ерда жорий қилинган замонавий технологиялар самарали иш жараёни ва юқори сифатли маҳсулот тайёрлашни таъминламоқда. Мева-сабзавотларнинг табиий хусусиятлари сақлаб қолинган  тайёр маҳсулот 1,5 ва 3 литрли махсус идишлар – аксептик пакетларга қадоқланади.  Корхона ходимлари касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Уларга замонавий технологияларни ўзлаштиришда хорижлик мутахассислар сабоқ берган.

Корхонада тайёрланаётган  табиий шарбатлар чет эллик харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг