Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин конституцияни ўзгартирадими? (видео)

Путин конституцияни ўзгартирадими? (видео)

Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг «NBC» телеканалига берган интервьюсида ўзининг шахсий манфаатларини кўзлаб мамлакат конституциясини ўзгартирмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Еuronews» телеканали.

Унга берилган савол эса президент лавозимида ишлаш лимитининг ўзгартирилиши ҳақида эди. Интервью март ойининг бошида бўлиб ўтган. Унинг тўлиқ версияси 9 март куни эфирга узатилди.

Журналист Меган Келлининг Алексей Навалнийни авф этиш ва ўзи учун муносиб рақиб сифатида сайловга қайтариш ҳақидаги саволига у қуйидагича жавоб берди: «Биз ҳозир аниқ сиёсий кучлар ҳақида гапирмоқдамиз. Уларда мамлакатни ривожлантириш дастури йўқ». Путиннинг сўзларига кўра, Россияни ривожлантириш учун муаммоларни очиб ташлашнинг ўзи камлик қилади, мамлакатга яратувчанлик керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг