Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди.

Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.

«Хива гиламлари» комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.

Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг