Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Фаластин ва Исроилни тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақирди

Россия Фаластин ва Исроилни тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақирди

Фото: «America.aljazeera.com»

Россия Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) ва Исроилни, хусусан, Қуддус масаласида, тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақиради. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Васили Небензиа хабар қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Биз барча қийин вазиятлардан чиқишни, жумладан, Қуддуснинг мақоми бўйича ҳам тўғридан-тўғри Исроил-Фаластин мулоқотини тезлик билан қайта тиклашда кўрмоқдамиз», деган БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида Небензия.

«Россия Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини қайта тиклаш учун ёрдам беришда давом этади. Президент Аббос ва бош вазир Нетаняху саммитини ўтказиш ҳақидаги таклифимиз ўз кучида қолади. Ҳолбуки, улар мунтазам равишда бизнинг олдимизга алоҳида келишмоқда», — деди Небензиа.

Декабрь ойида АҚШ президенти Трамп томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олиниши ва Тел Авивдаги АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилиши ҳақидаги баёноти Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида кучли норозиликларни келтириб чиқарди. Шунингдек, ушбу қарорга қарши Фаластин ва бошқа бир қатор араб давлатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Исроил Қуддус шаҳрини унинг шарқий қисми билан биргаликда ўзининг «ягона ва бўлинмас» пjйтахти деб ҳисоблайди. Халқаро ҳамжамият эса Исроил аннекциясини тан олмайди ҳамда ушбу муаммо фаластинликлар билан бирга ҳал этилиши керак дея ҳисоблайди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1947 йилдаги 181-сонли қарори Қуддусни БМТ бошқарувидаги алоҳида бирлик сифатида белгилайди. Ушбу масала бўйича бошқа бир ҳужжат — БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1980 йилги 478-сонли резолюцияси Қуддуснинг пойтахт сифатидаги мақоми ҳақидаги асосий қонунни қабул қилгани учун Исроилни «танқид қилади» ва бошқа давлатларни ўз дипломатик миссияларини шаҳардан олиб чиқишга чақиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг