Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Дания қироличасига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Дания қироличасига таъзия билдирди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 февраль куни Дания қироличаси Маргрете II номига мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

«Турмуш ўртоғингиз, шаҳзода Хенрик ҳазрати олийларининг вафоти ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди», дейилади мактубда. Шавкат Мирзиёев қиролича ва қироллик оиласи аъзоларига чуқур ҳамдардлигини изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, Дания қироличаси Маргрете II нинг турмуш ўртоғи 83 ёшли шаҳзода Хенрик кеча, 13 февраль куни вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг