Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Франция – юксак даражада ривожланган, саноат ишлаб чиқариши бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган индустриал-аграр мамлакат. Иқтисодий салоҳияти бўйича дунёнинг энг йирик еттита давлати қаторига киради. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири, Европа Иттифоқи ва халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Франция Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор. Ушбу давлат раҳбари Эммануэль Макрон мамлакатларимизнинг ўзаро яқинлашишини қутлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга расмий ташрифини орзиқиб кутаётганини таъкидлаган эди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялар ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг