Шавкат Мирзиёев Путинга табрик йўллади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни ва дўст Россия халқини миллий байрам — Россия куни муносабати билан самимий муборакбод этди.
Давлат раҳбари табрик мактубида ушбу сана рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишини ўзида акс эттиришини таъкидлаган.
Шу жумладан, ҳудудлараро ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва гуманитар соҳадаги муносабатлар янги суръат касб этаётгани қайд этилган.
Таъкидланишича, яқинда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ҳам икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини яна бир бор тасдиқлади.
«Ишонаманки, эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп қиррали шерикликнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади», дейилади табрик хатида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter