Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида ҳар икки давлат раҳбари мамлакатлар ўртадаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.

Ўтган давр ичида икки қардош халқ ўртасида дўстлик, қўшничилик ва ўзбек-қирғиз ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилгани қайд этилди.

2017 йилда юқори даражадаги ташрифлар ташкил этилиб, ўзбек-қирғиз чегаралари шартномаси ва бошқа бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибининг бошқа масалалари бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, қўшничилик ва стратегик ҳамкорликни яна мустаҳкамлаш давом эттирилишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг