Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга боради

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга боради

Фото: «Wikimedia.org»

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашиб, Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, саммит жорий йилнинг 6 декабр куни ўтказилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг