Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев таклифи билан ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев таклифи билан ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Саммит натижалари бўйича Циндао декларацияси қабул қилинди. Яна бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев таклифи мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани саммитнинг яна бир аҳамиятли воқеаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди.

Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг