Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевни Беларусь бош вазири кутиб олди

Шавкат Мирзиёевни Беларусь бош вазири кутиб олди

President.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка етиб борди.

Минск миллий аэропортида олий мартабали меҳмонни Беларусь Бош вазири Сергей Румас ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Фото: President.uz
Фото: President.uz
Фото: President.uz

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг