Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Янги Зеландиядаги теракт юзасидан ҳамдарлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Янги Зеландиядаги теракт юзасидан ҳамдарлик билдирди

Фото:«Insider»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Крайстчерчдаги иккита масжиддаги теракт натижасида қурбонлар сони 49 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг