Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерон Скуассони: «Россия ва АҚШ ядровий қуроллар пойгасига қайтиши мумкин»

Шерон Скуассони: «Россия ва АҚШ ядровий қуроллар пойгасига қайтиши мумкин»

Фото: «Lemur59.ru»

Пайшанба куни «Атом олимлари хабарномаси» бошқарув кенгаши аъзоси Шерон Скуассони, Россия ва АҚШ ядровий қуроллар пойгасига қайтиши мумкин, дея баёнот берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ушбу нуфузли ташкилотнинг вакиллари «қиёмат куни соати»нинг рамзий миллари ядро тунига яқинлашаётганини маълум қилди. Ядро туни эҳтимолий ядро фалокатинининг рамзи сифатда эътироф этилади. Эндиликда, бу миллар «23 :58»да, яъни «соат Х»дан икки дақиқа олдинда тўхтаб турибди.

«Қўшма Штатлар ва Россия бир неча йиллардан буён илк бор ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича музокаралар олиб бормаяптилар», — дейди Скуассони.

Унинг сўзларига кўра, «яқин келажакда бу иш амалга ошмаса ҳам керак». Олим: «Бунинг ўрнига, биз ядро қуроллари пойгасига қайтишни кўришимиз мумкин», деб тан олди.

Скуассони таъкидлаганидек, «дунёдаги барча ядровий арсеналларнинг 95 фоизига эгалик қилувчи АҚШ ва Россиянинг икки томонлама ҳаракатларисиз бошқа мамлакатларнинг қуролсизланиш йўлидаги ишларни амалга оширишнинг иложи йўқ».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг