Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазири 3 та давлатга сафар қилади

Ташқи ишлар вазири 3 та давлатга сафар қилади

Фото: «Коммерсант.Уз»

Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашув ва музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг