Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп 2019 йилги ҳарбий харажатлар учун Конгрессдан 716 миллиард доллар сўради

Трамп 2019 йилги ҳарбий харажатлар учун Конгрессдан 716 миллиард доллар сўради

Фото: «Cnbc.com»

Пентагон раҳбари Жеймс Маттис пайшанба куни президент Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Конгрессидан 2019 йилги ҳарбий харажатлар учун $716 млрд. сўраганини тасдиқлади. Аввалроқ бу ҳақда «The Washington Post» газетаси хабар тарқатганди.

Оқ уй келгуси молиявий йил учун мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида Конгрессдан 716 миллиард доллар сўради, деди Маттис республикачиларнинг Ғарбий Виржиния штатининг Уайт-Салфер-Спрингс шаҳрида бўлиб ўтган мажлисидаги чиқишида. «Биз Қуролли Кучларимизнинг жанговар самарадорлигини оширишимиз керак», — деди у.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошланадиган 2019 молиявий йил учун тасдиқланган мудофаа сарф-харажатлари лойиҳаси 2018 молия йили Пентагон учун Трамп томонидан талаб қилинган миқдордан 50 миллиард доллар ёки 7 фоизга юқори.

19 январь куни эълон қилинган АҚШнинг миллий мудофаа стратегиясида таъкидланганишича, Пентагон Россия ва Хитой билан «узоқ муддатли стратегик рақобатга» тайёр бўлиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг