Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2024 йилги Олимпиада учун пул мукофотлари белгиланди

2024 йилги Олимпиада учун пул мукофотлари белгиланди

«Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–127, 14.02.2022 й.) имзоланди.

Қарорга кўра, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

  • олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида республикада ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябргача чегирмалар жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасида ҳам шу миқдорда пул мукофотлари берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг