Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абрамов истеъфога чиқарилди

Абрамов истеъфога чиқарилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расман истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда ЎФА навбатдаги ташқари конгрессида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта ЖЧ саралашини иккинчи босқичдаёқ якунлаганди.

Энди Осиё чемпионати-2023 саралашида терма жамоани бошқа мураббий бошқаради. Ҳозирча Абрамовнинг ўрнини ким эгаллаши аниқ эмас.

Конгрессда ЎФА президенти Абдусалом Абдуазизов ҳолатга муносабат билдириб, «мураббий футбол агенти бўлиши мумкин эмас. Афсуски, бизда ҳозирда бундай ҳолатлар мавжуд. Мураббий агент бўлганидан кейин албатта ўзининг футболчисини реклама қилиш учун таркибга киритади», деди.

Аввалроқ Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг