Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англияда футбол тарихидаги энг тезкор гол урилди

Англияда футбол тарихидаги энг тезкор гол урилди

Англиянинг «Кройдон» клуби футболчиси Райан Холл учрашув хуштаги чалинганидан сўнг дарҳол майдон марказидан гол урди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Холлга гол уриш учун атиги 2,31 сония керак бўлди, бу футбол тарихидаги энг тезкор гол саналади. «Кройдон» ўз футболчисининг ушбу ютуғини қайд этиш учун Гиннеснинг рекордлар китобига ариза топширди.

Бироқ Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари Райан Холлнинг рекордини ҳисобга олишдан бош тортишди.

«Гол ажойиб бўлди. Профессионал футболдан ташқаридаги ютуқларни қайд этмаётганимиздан афсуслантирмоқда, бунда биз бошқарув органлари ва спорт ютуқларини таҳлил қилувчи компаниялар томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга таянишимиз мумкин», дейилади Рекордлар китоби баёнотида.

1953 йилда ташкил этилган «Кройдон» ҳаваскор жамоа ҳисобланиб, Англия биринчи дивизионининг Жанубий графликлар лигасида ўйнайди.

 Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилган энг тезкор гол Рикардо Оливейрага тегишли - 2,8 сония.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг