Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Аякс” академиясининг мураббийлари Наманганга олиб келинади

“Аякс” академиясининг мураббийлари Наманганга олиб келинади

Наманганга нидерландиялик мураббийлар ва футбол мутахассислари келади. 

“Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”,- деди давлатимиз раҳбари. 

Яқинда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг