Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия футбол ўйинида айиқ ҳакамга тўп узатди

Россия футбол ўйинида айиқ ҳакамга тўп узатди

Фото:«Sabah.com»

Россияда ўтказилган футбол ўйинида ғаройиб ҳодиса кузатилди: тўпни ҳакамга айиқ олиб келиб берди. Бу ҳақда «Sabah» хабар берди.

Россия профессионал футбол лигаси иккинчи дивизионидаги «Машук-КМВ» ва «Ангушт» жамоалари учрашуви бошланишидан аввал футбол майдонига олиб келинган айиқ ўйинни бошлаш учун тўпни ҳакамга олиб келиб берди. Бу ҳолат футболчилар, мухлислар ва ижтимоий тармоқлар орқали ўйинни томоша қилаётганларни қувонтирди.

Россиянинг рамзига айланган қўнғир айиқ тўпни ҳакамга бергандан кейин сакраб қўл силкитиши ўйинчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг