Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барса» Бразилиядан марказий ҳужумчи сотиб олди

«Барса» Бразилиядан марказий ҳужумчи сотиб олди

Испаниянинг «Барселона» клуби Бразилия чемпионатининг юлдузларидан бири – 18 ёшли Витор Рокенинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Mundo Deportivo'нинг маълумотига кўра, битим нархи 35+10 млн еврони ташкил этади. Роке 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди, товон пули – 1 млрд евро. Бразилиялик «Барселона» сафигага январ ойида келиб қўшилади.

Қайд этилишича, «Атлетико Паранаэнсе» 18 ёшли ўйинчининг Каталаония клуби сафида «Олтин тўп» учун курашда топ-3га кирса ва ушбу мукофотни қўлга киритса қўшимча бонуслар олади.

Ёш ҳужумчи жорий мавсум «Атлетико Паранаэнсе» сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг