Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» — Европада энг кўп пул сарфлайдиган клуб

«Барселона» — Европада энг кўп пул сарфлайдиган клуб

Фото: «AP»

Испаниянинг «Барселона» клуби охирги беш йилда бир миллиард евродан кўпроқ пул сарфлади ва бу борада Европада биринчи ўринга чиқиб олди.

Каталонияликлар «Атлетико»дан Антуан Гризманни 120 миллион еврога сотиб олгандан сўнг беш йиллик ҳаражати 1,08 миллиард еврога етди. Иккинчи ўринда 996 миллион евро сарфлаган «Манчестер Сити» бормоқда. Кучли учликни 890 миллион евро сарфлаган «Манчестер Юнайтед» эгаллаб турибди.

Мадриднинг «Реал» клуби бу рўйхатда 8-ўринда бормоқда. Мадридликлар охирги беш йилда 755 миллион евро ҳаражат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг