Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона»: Паулиньо ўрнига Артуро Видаль

«Барселона»: Паулиньо ўрнига Артуро Видаль

Фото: «Barca Blaugranes»

Испаниянинг «Барселона» клуби ёзда жамоани тарк этган бразилиялик футболчи — Паулиньо ўрнига янги футболчи топди.

Каталония нашрлари хабарларига кўра, жамоадан кетган футболчи ўрнига тажриба ва маҳорат бобида ундан қолишмайдиган бошқа ярим ҳимоячи — чилилик Артуро Видаль олиб келинади.

Айни вақтда «Бавария» ярим ҳимоячиси трансфери борасидаги музокаралар якунига етказилиши арафасида. «Барселона» 31 ёшли футболчи трансфери учун 20 миллион евро тўлаши кутилмоқда.

Артуро Видаль Бундеслиганинг ўтган мавсумида 22 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 2 голли пас муаллифи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг