Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» устози 2 та ўйинга четлатилди

«Барселона» устози 2 та ўйинга четлатилди

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Роналд Куман 2 та ўйинга четлатилди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Ла-лига 6-турида "Кадис"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакамнинг қарорларидан норози бўлгани учун қизил карточка олганди. Ўйин ҳаками Де Йонгни ҳам майдондан четлатган эди.

Испания қироллик футбол федерацияси чиқарган қарорга кўра, Куман примеранинг 2 та ўйинидан дисквалификация қилинган. Шу тариқа "Барселона" чемпионатдаги "Леванте" ва "Атлетико"га қарши ўйинларда бош мураббийсиз ўйнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг