Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» футболчиси бахтсиз ҳодисага учради

«Манчестер Юнайтед» футболчиси бахтсиз ҳодисага учради

«Манчестер Юнайтед» ва Aнглия терма жамоаси футболчиси Маркус Решфорд Aнглия чемпионати доирасида «Бёрнли»га қарши ўйиндан сўнг аварияга учради. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса 25 ёшли футболчи клуб машғулот базасини тарк этаётган вақтда содир бўлган.

Решфорд 700 минг фунт стерлинг турадиган Rolls Royce машинасини ҳайдаб кетаётган эди. У ҳаракатланиш ҳудудидаги устунни йиқитди. Футболчининг ўзи ҳам бу воқеадан ҳайратда қолган, бироқ бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланмаган. Воқеа жойига полиция етиб келган, бироқ футболчи ҳибсга олинмаган.

Маркус Решфорд - «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси. 2016 йилда у асосий жамоада дебют қилди, ўша йили футболчи биринчи марта Aнглия терма жамоаси либосида майдонга тушди. Ўшандан бери вингер «Манчестер Юнайтед» учун барча мусобақаларда 230 дан ортиқ, терма жамоада эса 50 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг