Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ экспертлари Исроилни халқаро футбол мусобақаларидан четлатишни сўради

БМТ экспертлари Исроилни халқаро футбол мусобақаларидан четлатишни сўради

Фото: Shutterstock

БМТнинг 8 нафар эксперти УЕФА ва ФИФАга Исроил клублари ва терма жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида журналист Хосе Луис Моралес ёзди.

Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги хунрезликлари БМТ экспертларини Исроилни халқаро футболдан четлатишга ундади, дейилади хабарда.

Аввалроқ УЕФА Исроил жамоаларини ўз шафелигидаги турнирлардан четлатмоқчи экани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Агар юқоридаги даъволар инобатга олинса ва кучга кирса, Исроил терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан, Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби Европа лигаси мусобақаларидан четлатилади.

Халқаро олимпия қўмитаси 18 сентябрдаги баёнотида Исроил Олимпия ўйинларидан четлатилмаслигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг