Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди

Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.

Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт оладиган учрашувда Тимур Кападзе шогирдларига Малайзия рақиб бўлади.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Вьетнам ва Кувайт терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23

Қатар, Доҳа, соат 18:00

Бош ҳакам: Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали

Ёрдамчи ҳакамлар: Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен

4-ҳакам: Кимура Ҳироюкига

Учрашув «Спорт» телеканали орқали намойиш қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг