Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионликни нишонлаётган футбол клуби автобуси ёниб кетди (видео)

Чемпионликни нишонлаётган футбол клуби автобуси ёниб кетди (видео)

Фото: «Eurosport»

Кеча, 19 май куни 28-бор мамлакат чемпионлигини нишонлаётган «Црвена Звезда» клубининг автобуси ёниб кетди, деб хабар берди «Sports.ru».

Сербия клуби автобусига мухлисларнинг пиротехника воситаларини улоқтириши натижасида шундай ҳолат юзага келган. Футболчилар ва мураббийлар ўз вақтида автобусни тарк этишга улгуришган ва ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган.

Эътиборлиси, шундан сўнг ҳам клуб аъзолари ва мухлислар байрамни давом эттиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг