Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой футболчиси Месси ҳам, Роналду ҳам эмас! У «Лестер»да ўйнайди (фото)

Дунёнинг энг бой футболчиси Месси ҳам, Роналду ҳам эмас! У «Лестер»да ўйнайди (фото)

Фото: «Sports.ru»

Англия премер-лигасидаги «Лестер» ёшлар жамоасида тўп сурадиган дунёнинг энг бой футболчиси, Бруней султонининг жияни Фаик Болкиах билан танишинг.

У Англия премер-лигасидаги «Лестер» ёшлар жамоасида тўп суради. Бруней султонининг жияни ҳисобланган футболчининг бойлиги тахминан 20 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Фаик Лос-Анджелесда туғилган. Ўз юрти Бруней терма жамоасининг сардори ҳисобланади. Фаолиятини Англиянинг камтаргина «АФК Ньюбери» жамоасида бошлаган йигитча 2009 йилда «Саутҳемптон»га кўчиб ўтган.

Фото: «Sports.ru»

2013 йилда «Арсенал»да кўрикдан ўтган Фаик бир йилдан сўнг Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» билан 2 йиллик келишувга эришди.

2016 йилда лондонликлар билан алоқани узган Болкиах «Лестер» жамоасига қўшилди ва 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Йигитча ўзининг бойлиги ҳақида кўп ҳам оғиз очмайди. Унинг бойлигини отасининг бойлигига қараб билса бўлади. Маълумотларга кўра 2300 та хусусий автомашинага эга «бой ота»нинг гаражида қимматбаҳо «Бентли», «Феррари» ва «Роллс-Ройс»лар талайгина.

Ёш футболчи жониворлар шайдоси.
Фото: «Sports.ru»

«Мен ақлимни таниганимдан буён футбол ўйнайман. Ёшлигимдан тўп билан муомала қилиш ёқади. Ота-онам футболчи бўлиш ҳақидаги орзумга етишишимда катта ёрдам беришган», — дейди у.

У отасини жуда ҳурмат қилади. 

Фото: «Sports.ru»

«Улар кичкиналигимдан руҳий ва жисмоний тарафдан ўсишим учун машқ қилдиришган. Уларга ҳавас қиламан», — дейди миллиардер футболчи.

Бруней султони Ҳассонал Болкиах яқинда Буюк Британия қироличаси билан учраган эди
Фото: «Sports.ru»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг