Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ: рекордларга бой тур: «Бавария»да — 11-ғалаба, Муҳаммад Салоҳда — хет-трик

ЕЧЛ: рекордларга бой тур: «Бавария»да — 11-ғалаба, Муҳаммад Салоҳда — хет-трик

Европа чемпионлар лигасининг кечаги туридан сўнг «Бавария» турнир гуруҳ босқичидаги ғалабали серия рекордини ўрнатди: сўнгги ўтказилган гуруҳдаги 11 ўйинда — 11 ғалаба!

ЕЧЛ 4-турида сафарда «Виктория» (Чехия) устидан қозонилган ғалаба (2:4) ушбу натижани таъминлади. «Бавария» сўнгги маротаба 2020 йилнинг 1 декабрида ЕЧЛ гуруҳ босқичида Мадриднинг «Атлетико»си билан дуранг (1:1) ўйнаб, очко йўқотганди.

«С» гуруҳидаги қаторасига 4-ғалабадан сўнг мюнхенликлар муддатидан аввал плей-оффга чиқишди. Немис жамоаси ушбу натижага қаторасига 15 маротаба эришди.

Кечаги куннинг эсда қоларли воқеаларидан яна бири «Ливерпул» футболчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФА Чемпионлар лигасининг янги рекордини ўрнатиши бўлди. У Европа клублари ўртасидаги бош турнир тарихидаги энг тезкор хет-трик муаллифига айланди.

Салоҳ «Глазго Рейнжерс» дарвозасига учта гол киритиш учун 6 дақиқа ва 12 сония сарфлади. «Энфилд»даги ушбу ўйин 7:1 ҳисобида ливерпулликлар фойдасига якунланди.

Хет-трикни энг қисқа вақт оралиғида расмийлаштириш бўйича олдинги рекорд «Лион» футболчиси Бафетимби Гомисуга тегишли бўлиб, «Динамо» (Загреб) дарвозасига 8 дақиқа ичида учта гол киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг