Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа лигаси: Денисов жамоаси «Атлетико»га тушди. Асосий тўқнашув — «Милан» - «Арсенал»

Европа лигаси: Денисов жамоаси «Атлетико»га тушди. Асосий тўқнашув — «Милан» - «Арсенал»

Фото: «UA-Футбол»

Европа лигасининг нимчорак финал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Европанинг бир қатор номдор клублари ўзаро рўбарў келишади.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сураётган Москванинг «Локомотив» клуби мусобақа фаворитларидан бири — Мадриднинг «Атлетико» клуби билан тўқнаш келади. «Милан» ва «Арсенал» қарама-қаршилиги эса «финалдан олдинги финал», дея баҳоланмоқда.

Шунингдек, «Лацио»-«Динамо» (Киев) ва «РБ Лейпциг»- «Зенит» учрашувлари ҳам футбол мухлислари эътиборидан четда қолмаслиги аниқ.

Европа лигаси нимчорак финал қуръаси
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг