Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа лигаси финалида «Атлетико» ва «Марсель» ўйнайди (видео)

Европа лигаси финалида «Атлетико» ва «Марсель» ўйнайди (видео)

Кеча Европа лигаси ярим финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Мадридда «Атлетико» Лондоннинг «Арсенал»ини қабул қилди ва кичик ҳисобдаги ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдаги ягона гол 45-дақиқада Диего Косто номига ёзилди.

Шунингдек, Австрияга сафар қилган «Марсель» мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, биринчи ўйиндаги натижа ҳисобига финалда ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Ўйин тақдири қўшимча таймларда ҳал бўлди — 116-дақиқада киритилган Роландунинг голи французларни финалга олиб чиқди.

Шу тариқа Европа лигаси финалида инглиз ва француз клублари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.

Атлетико Испания – Арсенал Англия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:1:0 – 45 Диего Коста.
Биринчи учрашув – 1:1.

Ред Булл Австрия – Марсель Франция 2:1 (0:0, 2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 53 Эдара, 2:0 – 65, автогол Сарр, 2:1 – 116 Роланду.
Биринчи учрашув: 0:2

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг