Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» Билбаодан ғалаба билан қайтди

Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» Билбаодан ғалаба билан қайтди

Фото: Twitter.com/ManUtd

Европа лигаси 1/2 финали биринчи учрашувида сафарда тўп суришига қарамасдан, «Манчестер Юнайтед» (Англия) «Атлетик» (Испания) устидан ишончли ғалаба қозонди.

Билбаодаги «Сан Мамес» стадионида ўтган ўйин 3:0 ҳисобида меҳмонларнинг фойдасига якунланди. Биринчи голни Каземиро 30-дақиқада киритди. 35-дақиқада «Билбао» ҳимоячиси Дани Вивиан қизил карточка олди, 37-дақиқада эса Бруну Фернандеш пеналтини голга айлантирди. У 45-дақиқада дублни расмийлаштириб, ғалабани янада мустаҳкамлади.

Ушбу жуфтликнинг жавоб ўйини 8 май куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби сафарда «Тоттенҳэм»га 1:3 ҳисобида енгилди. Голларни «Тоттенҳэм»дан Бреннан Жонсон (1), Жеймс Мэддисон (34), Доминик Соланке (61, пеналти), меҳмонлардан Улрик Салтнес (83) киритди.

Инглизча финал бўлиши эҳтимоли анча ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг