Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа лигаси: «Шахтёр»ни тор-мор этган «Интер» финалга чиқди

Европа лигаси: «Шахтёр»ни тор-мор этган «Интер» финалга чиқди

Фото: «Reuters»

Кеча Европа лигаси яримфиналининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди: «Интер» 5:0 ҳисобида «Шахтёр»дан устун келди.

Италияликлар таркибида ҳимоячи Данило Д'Амброзио битта гол урган бўлса, Ромелу Лукаку ҳамда Лаутаро Мартинес ўз дубллари билан ғалабага ҳисса қўшишди.

«Интер»ни олдиндаги энг муҳим ўйинда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб финалга чиққан, Европа лигаси рамзига айланиб қолган «Севилья» кутмоқда.

Финал Германиянинг Кёльн шаҳрида 21 август куни бўлиб ўтади.

Европа лигаси. Плей-офф. Яримфинал

«Интер» (Италия) — «Шахтёр» (Украина) — 5:0

Голлар: Мартинес (19, 74), Д’Амброзио (64), Лукаку (78, 84).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг