Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби маълум бўлди

Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби маълум бўлди

Фото: instagram.com/fazliddingaibnazarov

Олимпиада чемпиони, бугунги кунда АҚШда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» нашри мураббий Аброр Турсунпўлатовга асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, Фазлиддин 12 май куни мексикалик Жезус Силвейрага қарши жанг қилади.

Маълумот учун, мексикалик боксчи профессионал фаолияти давомида 15та жанг ўтказган ва уларнинг 8тасида ғалаба қозонган (3таси нокаут), беш жангда мағлубиятга учраган, иккитасида дуранг қайд этилган.

Фазлиддин эса профессионал рингда учта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (1та нокаут).

Эслатиб ўтамиз, жанг 12 май (Тошкент вақти билан 13 майга тонгда) куни Нью-Йоркдаги машҳур «Madison Square Garden»да бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг