Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА ўзбекистонлик мухлисларга ЖЧ-2018 чипталарини ажратди

ФИФА ўзбекистонлик мухлисларга ЖЧ-2018 чипталарини ажратди

Фото: «yugtimes.com»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбекистонлик футбол мухлислари учун шу йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати учун чипталар тақдим этишга қарор қилди.

Эндиликда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ёзда бўлиб ўтадиган мундиал баҳсларини бевосита стадионлардан томоша қилиб, жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги баҳслардан баҳра олишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Шунингдек, чипталар сони чеклангани сабаб, фақатгина энг фаол футбол мухлисларига тақдим қилиниши айтилган. Бунинг учун Суперлига баҳсларидан ўрин олган учрашувларга ташриф буюриш, севимли жамоани бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувваш ва шу тарзда Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталарни қўлга киритиш мумкинлиги қайд этилган.

Энг фаол мухлисларга Жаҳон чемпионати чипталари тақдим қилиниши тартиби ҳақида ЎФА матбуот хизмати батафсил маълумот беришини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг