Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА рейтинги янгиланди: биз Бенин ва Гаити ўртасидамиз

ФИФА рейтинги янгиланди: биз Бенин ва Гаити ўртасидамиз

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

ФИФА матбуот хизмати 11 июнь куни ўз сайтида миллий жамоаларнинг рейтингини янгилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1286 очко билан 85-ўриндан жой олди.

Умумий рейтингни бельгияликлар бошқармоқда (1765 очко), иккинчи ўринда французлар (1733), учинчи ўринда бразилияликлар (1712). Етакчи ўнликка Англия (1661), Уругвай (1645), Хорватия (1642), Португалия (1639), Испания (1636), Аргентина (1623) ва Колумбия (1622) миллий жамоалари кирди.

Япония (28-ўрин), Эрон (33), Жанубий Корея (40), Қатар (55), Саудия Арабистони (67), Ироқ (70), БАА (71), Хитой (76), Сурия (79), Ўмон (82-ўрин) биздан юқорида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг