Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Вьетнамга қарши ўйнайди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Вьетнамга қарши ўйнайди

Фото: www.the-uff.com

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 8 февраль куни чорак финал учрашувини ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдларига Вьетнам футзалчилари қаршилик қилади.

Мазкур учрашув «Xinzhuang Gymnasium» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Вьетнам оқ рангли формаларни танлади. Ўзбекистон термаси бугун кўк либосларда ҳаракат қилади.

Вьетнам – Ўзбекистон беллашуви ғолиби ярим финалда Эрон – Таиланд жуфтлигида зафар қучган жамоа билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги чорак финал баҳси бугун, Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг