Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов катта тадбиркорга айланди

Ҳабиб Нурмагомедов катта тадбиркорга айланди

Фото: Ҳабиб Нурмагомедовнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан олинди

Ҳабиб Нурмагомедов Россиядаги бизнес активларидан чиқиб, асосий сармоясини Бирлашган Араб Амирликларидаги лойиҳаларига йўналтирмоқда. Маълумотларга кўра, собиқ жангчи муваффақиятли тадбиркорга айланган ва хорижда йилига қарийб 50 млн доллар даромад қилмоқда.

Ўтган йили у Россияда якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатидаги фаолиятини якунлади. Бунгача спортчи солиқ ҳисобдорлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган эди, бироқ кейинчалик барча қарзларини тўлаб, ҳисоб рақамларини ёпди.

2021 йилдан бошлаб Нурмагомедов бир қатор ташкилотлар, жумладан, ўз номидаги хайрия фонди, «Росси» жамғармаси, «Хикмит Травел» турагентлиги (2022 йилда тугатилган) ва «Сильди» кийим брендидаги иштирокини тўхтатган. Шунингдек, у «Первый мобильный» провайдери муассислари сафини ҳам тарк этди.

Нурмагомедов Eagles жангчилар клубини Зиявудин Магомедовга топширган. Мазкур ташкилотнинг 16 та ҳисоб рақами солиқ тўлашдаги қоидабузарликлар сабабли блоклангани айтилмоқда.

Аксинча, БААда Ҳабибнинг тадбиркорлик фаолияти кенгайиб бормоқда:

  • KHABIB GYM: Йиллик айланмаси 6 млн долларгача бўлган фитнес тармоғи ишга туширилди.
  • EAGLE FC: Gorilla FC промоушенини 1 млн долларга сотиб олиб, рестарт қилди.
  • Янги лойиҳалар: MultiBank Group билан ҳамкорликда Дубайда катта айланмага эга спорт ва технология экотизимини яратиш бўйича қўшма корхона ташкил этди.

Ҳозирда унинг Амирликлардаги умумий йиллик даромади тахминан 46–50 млн доллар атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг