Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳасанбой финалда ютқазди. Етти боксчимиздан тўрт нафари олтин медал соҳиби бўлди

Ҳасанбой финалда ютқазди. Етти боксчимиздан тўрт нафари олтин медал соҳиби бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» мусобақаси финал жанглари бўлиб ўтди. Якунловчи жангларда етти нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Турнирда -56 кгда Миразиз Мирзаҳалилов, -75 кгда Исроил Мадримов  ва -81 кгда Бектемир Мелиқўзиев, +91кгда Баҳодир Жалолов финалдаги рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов финал жангида имкониятни бой беришди ва кумуш медалига сазовор бўлишди.

Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров  ва Жасурбек Латипов турнирда бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа «Губернатор кубоги»да Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритдилар.

Турнирда 4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронзага эга чиққан Россия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни банд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг