Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳумо» хоккей клуби учун мавсум омадли очилди

«Ҳумо» хоккей клуби учун мавсум омадли очилди

Кеча «Ҳумо» хоккей клуби Тошкентда Қарағанданинг «Сариарқа» жамоасини қабул қилди. Тошкентликлар ушбу мавсум ўз аренасида ўтказган илк учрашувда рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Клуб шу пайтгача кетма-кет 9 та ғалабага эга бўлиб, улардан учтаси Pro Hokei Ligasy чемпионатида қўлга киритилган. «Ҳумо» клуби 3 та матчда энг юқори 6 очкони тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Бугун Тошкентда соат 19.30 да «Ҳумо» хоккей клуби ва «Сариарқа» жамоаси ўртасида иккинчи ўйин бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг