Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания кубоги чорак финалига қуръа ташланди. Ярим финалда даҳшатли тўртлик юзага келиши мумкин

Испания кубоги чорак финалига қуръа ташланди. Ярим финалда даҳшатли тўртлик юзага келиши мумкин

Испания кубоги, чорак финал жуфтликлари.

Фото: «LaLiga»

Бугун Испания кубоги мусобақаси чорак финали босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди «stadion.uz».

Қуръада Мадриднинг «Реал» клубига «Леганес» тушди. Дастлабки ўйин «Леганес» майдонида бўлиб ўтади.

Чорак финалда мухлислар Каталония дербсига гувоҳ бўлишади. Дастлабки баҳсда «Эспаньол» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади.

«Атлетико» эса «Севилья» билан тўқнаш келади. «Валенсия» «Алавес» тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилади.

Чорак финал босқичи иккита ўйиндан иборат бўлади. Баҳслар 17 ва 24 январь кунлари бўлиб ўтади.

Испания кубоги, чорак финал жуфтликлари

«Леганес» — «Реал Мадрид»

«Эспаньол» — «Барселона»

«Атлетико» — «Севилья»

«Валенсия» — «Алавес»

Жуфтликлар баҳларида «сюрприз»лар рўй бермаса, мусобақанинг ярим финалида «Реал Мадрид», «Барселона», «Атлетико», «Валенсия» каби грандлар баҳсига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг