Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Мадримов илк жангдаёқ рақибини нокаутга учратиб, чемпионлик камарига эга бўлди

Исроил Мадримов илк жангдаёқ рақибини нокаутга учратиб, чемпионлик камарига эга бўлди

Фото: «olympic.uz»

Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов бугун, 25 ноябрь куни профессионал рингдаги дебют жангини ўтказди. Ҳамюртимиз профессионал боксдаги илк жангида мексикалик Владимир Эрнандесга қарши рингга чиқди.

10 раундга мўлжалланган жанг олтинчи раундда якунига етди. Ҳамюртимиз ўзининг кетма-кет зарбалари эвазига рақибини нокаутга учратди ва проф боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Боксчимиз ушбу ғалаба орқали дебют жангидаёқ «WBA Intercontinental» камарига эга чиқди.

Маълумот учун, мексикалик Виктор Эрнандеснинг проф боксда ўтказган жанглари 13 тага етди. У жангларининг 10 тасида ғалаба қозонган. Олтита жангда рақибларини нокаутга учратган. Мадримовга қарши жангда у учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг