Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2026 саралаши. Норвегия Молдова дарвозасига 11 та гол киритди

ЖЧ-2026 саралаши. Норвегия Молдова дарвозасига 11 та гол киритди

Фото: Спорт-Экспресс

ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўтган оқшом Европа майдонларида ўтказилган учрашувлар голларга бой бўлди.

Хусусан, Франция ва Португалия оғир, аммо муҳим ғалабага эришди, Норвегияга сафар қилган молдованлар ўз дарвозасидан нақ 11 марта тўпни олиб чиқишди (улар ҳисобига ёзилган ягона гол норвегларнинг автоголи эвазига юз берди), серблар эса инглизларга меҳмондўстлик кўрсатишди.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи, Европада кеча ўтказилган ўйинлар натижалари:

Франция — Исландия 2:1

Голлар: Мбаппе (пен. 45), Барколя (62) — Гойонсен (21).

Сербия — Англия 0:5

Голлар: Кейн (33), Мадуеке (35), Конса (52), Гехи (75), Рэшфорд (90).

Норвегия — Молдова 11:1

Голлар: Феликс Ҳорн (6), Ҳоланд (11, 36, 43, 52, 83), Эдегор (45+1), Асгор (67, 76, пен. 79, 90+1) —Эстигор (74, автогол).

Венгрия — Португалия 2:3

Голлар: Варга (21, 84) — Бернарду (36), Роналду (пен. 58), Канселу (86).

Босния — Австрия 1:2

Голлар: Жеко (50) — Забицер (49), Лаймер (65).

Кипр — Руминия 2:2

Голлар: Лоизу (29), Чаралампус (76) — Драгуш (2, 18).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг