Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ливерпул» ЕЧЛ финалида «Тоттенхэм»ни мағлуб этди

«Ливерпул» ЕЧЛ финалида «Тоттенхэм»ни мағлуб этди

Фото: «Google.com»

Европа чемпионлар лигасида мавсум якунига етди. Финал баҳсида Англиянинг икки жамоаси – «Ливерпул» ва «Тотенхэм» ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда «Ливерпул»нинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариёқ «Ливерпул» учун омадли бошланди. Илк дақиқада «Тоттенхэм» дарвозасига пеналти белгиланди ва 11 метрлик белгидан Муҳаммад Салоҳ аниқ зарба йўллади.

Шундан сўнг «Тоттенхэм» вазиятни ўнглаш учун имкон қадар ҳаракат қилди. Аммо «Ливерпул» ҳимояси ишончли ўйин намойиш қилди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган вақтда эса Ориги мерсисайдликларнинг иккинчи голини киритди. Шу тариқа «Ливерпул» Европа чемпионлар лигасида ғалабага эришди.

ЕЧЛ, финал
Мадрид, «Ванда Метрополитано»
«Ливерпул»– «Ливерпул» 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 - 2, пенальти Салоҳ, 0:2 - 87 Ориги.
«Тоттенхэм» – Льорис, Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Сиссоко (Дайер, 74), Уинкс (Моура, 66), Эриксен, Алли (Льоренте, 82), Сон Хон Мин, Кейн.
«Ливерпул» – Алиссон, Александр-Арнольд, ван Дейк, Матип, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон, Вейналдум (Милнер, 62), Мане (Гомес, 89), Салоҳ, Фирмино (Ориги, 58).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг