Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Локомотив» — «Ад-Дуҳайл»: чипталар бепул тарқатилади

«Локомотив» — «Ад-Дуҳайл»: чипталар бепул тарқатилади

Фото: «Lokomotiv.uz»

Эртага, 12 март куни ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 4-тури доирасидаТошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» жамоасини қабул қилади.

Пойтахт жамоаси мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик кўрган.  Ўйин куни стадион ҳудудида клубнинг расмий дўкони ишлайди. Энг асосийси, футбол ишқибозларига чипталар 1-8-секторлар учун стадион кассаларида бепул тарқатилади. 

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» — «Ад-Дуҳайл» баҳси эртага соат 17:00да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг